Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоевнинг 25 юришдан бошлаган позицион ҳаракати алалоқибат 38-юриш ҳолатида Саринни муқаррар мағлубият кўчасига бошлади.
Бу ўз навбатида, ҳужумкор вазиятга чиқиб олган Ёқуббоевга Сарин устидан ғалаба қозониш имкониятини тақдим этди.
Айнан Нодирбек Ёқуббоевнинг ғалаба қозониши ортидан Ўзбекистон 1 жамоаси Ҳиндистонни 2,5:1,5 кўринишида енгиб, 12 очко билан турнир жадвалидаги етакчилик ўрнини мустаҳкамлашига замин яратди.
Мазкур турда Ўзбекистон 1 жамоасининг асосий таъқибчиларидан бири Германия вакиллари Хитой жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.