Таэквондо. Қосимҳожиев ва Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди

Таэквондо. Қосимҳожиев ва Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича Гран-при турнирининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

Ҳамюртларимиз мусобақада битта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлди.

— 68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Нажмиддин Қосимҳожиев финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида — 67 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Собиржонова эса ярим финалга қадар етиб борди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Шу тариқа, Париж Гран-присида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги совринлар қўшилди.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.