Биринчи бўлим тенгма-тенг зарбалар остида кечган бўлса-да, ҳакамларнинг барчаси устунликни арман спортчисига беришди.
Иккинчи раундда эса Азиза ташаббусни ўз томонига оғдирди ва рақибни қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада сўнгги бўлим олдидан ҳисоб мутлақо тенглашди.
Ёқубова ушбу рақибни мағлуб этиш мумкинлигини ҳис қилди ва учинчи раундда ҳам асло бўш келмади. Натижада, у мусобақада иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди — 4:1.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.