Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, уч йил ичида лойиҳага 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилди. Шу билан бирга, хусусий секторни жалб қилиш суръатлари ҳозирча мавжуд имкониятларга мос келмаяпти.
Янги шаҳар қурилиши учун 20 минг гектар ер майдони ажратилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда умумий қиймати 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилишини ҳисобга олган ҳолда, ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти 200 миллиард долларга етиши мумкин.
Ҳозирда қурилиш ишлари 1 минг гектардан ортиқ майдонда, асосан, давлат ҳисобидан олиб борилмоқда. Тадбиркорларга эса атиги 94 гектар ажратилган.
Учрашувда, шунингдек, бизнеснинг ер ажратиш, рухсатномалар олиш ва тўловлар билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.