Сербиялик спортчи жангни фаол бошлади ва раунд охирига қадар тажовузкор услуб билан ҳаракат қилди. Натижада биринчи бўлимни у ўз фойдасига ҳал қилди.
Нозимахон эса иккинчи бўлимдан бошлаб вазиятни тенглаштира бошлади ҳамда рақибга бир нечта аниқ зарбалар беришга муваффақ бўлди. Аммо бу раунд ҳам Елена фойдасига ҳал бўлди.
Бултурова сўнгги раундда таваккал қилиб олдинга ташланди. Чунки, фақат нокаутгина унга ғалабани тақдим этиши мумкин эди. Ҳакамларнинг 3 нафар сўнгги бўлимда ўз овозларини Бултуровага беришди, аммо якунда ғалаба барибир сербиялик Зекичга насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, Нозимахон Бултурованинг биринчи босқичдаги рақиби — сенегаллик боксчи рингга чиқмагани сабаб, ватандошимиз автоматик тарзда нимчорак финалга йўл олганди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.