Сузиш: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон рекорди янгиланди

Сузиш: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон рекорди янгиланди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко Ўзбекистон рекордини янгилади.

100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида баҳсларга киришган спортчимиз белгиланган масофани 49.35 сонияда сузиб ўтиб, аввалги рекорд кўрсаткични 0.10 сонияга яхшилашга муваффақ бўлди.

Афсуски, ушбу кўрсаткич ҳамюртимизни ярим финал баҳсларига чиқиши учун бироз камлик қилди ва шу тариқа, Алексей Тарасенко Будапешт шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.

Маълумот учун: 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Ўзбекистоннинг аввалги рекорди терма жамоамизнинг яна бир тажрибали спортчиси Хуршид Турсуновга тегишли эди.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.