Спортчилар тенгма-тенг кураш олиб боришди ва ўйин сўнгида ватандошимиз рақибга нисбатан битта ортиқча пиёдага эга бўлди. Нодирбек ушбу устунликдан фойдаланишга ҳаракат қилди, аммо америкалик спортчи бехато ҳимояланиб, бунга имкон бермади. Натижада Абдусатторов дурангга рози бўлишга қарор қилди.
Ушбу дуранг туфайли ўзбекистонлик шахматчининг очколарини 4.0 баллга етди. У мусобақани 7-поғонада якунлади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.