Бугун Португалияда Дзюдо бўйича Гран-При турнири старт олади. Унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этади

Бугун Португалияда Дзюдо бўйича Гран-При турнири старт олади. Унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этади

Бир оздан сўнг Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг илк турнири бошланади. Гран-При тоифасида ўтадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида 5 нафар ҳамюртимиз татамига чиқади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

— 60 кг: Баҳром Батуров — Балабай Агаев (Озарбайжон)
— 60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов — Харим Ли (Жанубий Корея)
— 66 кг: Муҳриддин Тиловов — Ямато Фукуда (Япония)
— 48 кг: Халимажон Қурбонова — Катарина Коста (Португалия)
— 48 кг: Гулнур Муратбаева — Ли Ҳай Кеёнг (Жанубий Корея)

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.