Дзюдо: янгиланган рейтингда Муроджон Йўлдошев 24 поғонага юқорилади, Давлат Бобонов эса ҳамон пешқадам!

Дзюдо: янгиланган рейтингда Муроджон Йўлдошев 24 поғонага юқорилади, Давлат Бобонов эса ҳамон пешқадам!

Халқаро дзюдо федерацияси Португалия Гран-приси якунлангач янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси, Португалияда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Муроджон Йўлдошев — 73 кг вазн тоифаси рейтингида 24 поғонага юқорилаб, айни пайтда 22-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу вазн етакчиси грузиялик Лаша Шавдатуашвили ҳисобланади. Яна бир ҳамюртимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев эса кучли ўнталикдан жой олган.

— 60 кг вазндаги дзюдочимиз Кемран Нуриллаев аввалги ўрнига нисбатан икки поғонага, унинг акаси Сардор эса — 66 кг вазн тоифаси рейтингида бир ўринга пастлаган.

Қувонарли жиҳати, Сардор Нуриллаев, Ҳикматуллоҳ Тўраев, Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязова каби дзйдочиларимиз жаҳон рейтингининг ТОП — 10 дзюдочилари сафидан жой эгаллаган бўлса, — 90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов рейтингда пешқадамлик қилмоқда.

Қуйида ИЖФнинг янгиланган рейтинги билан танишинг:

Эркаклар:

— 60 кг вазн тоифаси

1. Янг Юнг Вей (Хитой Тайпейи) 4510 очко

20. Кемран Нуриллаев (Ўзбекистон) 1792 очко

— 66 кг вазн тоифаси

1. Ан Баул (Жанубий Корея) 4340 очко

7. Сардор Нуриллаев (Ўзбекистон) 3269 очко

— 73 кг вазн тоифаси

1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) 5575 очко

9. Ҳикматуллоҳ Тўраев (Ўзбекистон) 2602 очко

22. Муроджон Йўлдошев (Ўзбекистон) 1502 очко

— 81 кг вазн тоифаси

1. Маттиас Кассе (Белгия) 6250 очко

3. Шарофиддин Болтабоев (Ўзбекистон) 4066 очко

— 90 кг вазн тоифаси

1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) 5844 очко

33. Шермуҳаммад Жандреев (Ўзбекистон) 1140 очко

— 100 кг вазн тоифаси

1. Арман Адамян (Россия) 5460 очко

14. Муҳаммадкарим Ҳуррамов (Ўзбекистон) 2391 очко

18. Музаффарбек Тўрабоев (Ўзбекистон) 1600 очко

49. Ақлмуродбек Худойбердиев (Ўзбекистон) 626 очко

+100 кг вазн тоифаси

1. Тамерлан Башаев (Россия) 6574 очко

25. Алишер Юсупов (Ўзбекистон) 1447 очко

33. Бекмурод Олтибоев (Ўзбекистон) 982 очко

Аёллар:

— 52 кг вазн тоифаси

1. Амандин Бушар (Франсия) 4990 очко

11. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) 2560 очко

50. Сита Кадамбаева (Ўзбекистон) 530 очко

— 70 кг вазн тоифаси

1. Барбара Матич (Хорватия) 5498 очко

9. Гулноза Матниязова (Ўзбекистон) 2677 очко

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.