Биз учун Муроджон Йўлдошев ушбу мусобақа қаҳрамонига айланди. 73 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз ғалаба йўлида Финляндия, Нидерландия, Грузия, Мўғулистон ва Испания мамлакати вакилларини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба унга жаҳон тасниф жадвали учун 700 очко тақдим қилади.
Мусобақада иштирок этган бошқа вакилларимиз медаллар учун курашни эрта якунлаган бўлсаларда қимматли рейтинг очколарини жамғаришди. Медаллар жамғариш бўйича кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:
1. Жанубий Корея (4-1-4)
2. Нидерландия (2-1-1)
3. Португалия (2-0-2)
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.