Фармонга кўра, Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:
— макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;
— интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;
— “маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.
2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади. Шу йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.