«Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олгани ҳақида аввал хабар қилинган эди», деб ёзди Бош вазир матбуот котиби.
Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Хусусан, икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган. Бу учрашувларда савдо-иқтисодий, транспорт, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.