«Uzcosmos» ва STAR.VISION космик технологиялар бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

«Uzcosmos» ва STAR.VISION космик технологиялар бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистонда сунъий йўлдош технологиялари ва космик иловалар соҳасида янги ҳамкорлик бошланди. «O’zbekkosmos» agentligi ва STAR.VISION компанияси ўртасида стратегик меморандум имзоланиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-техник интеграцияни кучайтириш ҳамда университетлар ва хусусий компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувга эришилгани тўғрисида агентлик хабар берди.

Меморандум доирасида STAR.VISION ўзининг гиперспектрал сунъий йўлдошларидан бирини «Самарқанд — 2028» деб номлашга розилик билдирди. Шунингдек, компания 2028-йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши бу миллий пахта ва буғдой майдонларининг геохариталарини яратишда гиперспектрал маълумотлардан фойдаланишдир. Бу аграр соҳада аниқ диагностика, мониторинг ва прогнозлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.