Маълумотларга кўра, айбланувчи С.К. 1990-йилда Наманган вилоятида туғилган, “Финанс инвест” КСБ ташкилотчиларидан бири ҳисобланади, ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси асосида ушланган ва тақдим этилган ҳужжатлар суд томонидан кўриб чиқилган. 2025-йил 28-ноябрда чиқарилган суд ажримига мувофиқ, прокурор илтимосномаси қаноатлантирилди. Суд айбланувчи С.К.га нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилди. У тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.
Расмий маълумотларда айбланувчига қўйилган айбловлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани қайд этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.