Айтишларича, қурилмаларни стандартларга хилоф жойлаштириш атмосфера сифатини объектив баҳолашни қийинлаштиради ҳамда аҳолига етказилаётган маълумотларнинг аниқлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис “Ўзгидромет” датчик эгалари учун махсус тавсиялар ишлаб чиқди.
Агентлик 9 декабрь куни соат 10:00–12:00 оралиғида очиқ эшиклар кунини ўтказади. Унда хусусий сенсор ўрнатмоқчи бўлганлар барча саволларига мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
“Аир Tashkent” тизими фақат сертификатланган расмий станциялар маълумотларидан фойдаланиши туфайли унинг кўрсаткичлари IQAir каби платформалардан фарқ қилиши табиий, дея қўшимча қилди агентлик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.