Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди ва тадбиркорлар учун янги экспорт имкониятлари очилмоқда

Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди ва тадбиркорлар учун янги экспорт имкониятлари очилмоқда

Савдо-саноат Палатасининг хабарига кўра Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги энг муҳим йўл артерияларидан бири Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ўтказиш пунктлари тўлиқ фаолиятини қайта тиклади. Энди йўловчилар икки давлат ўртасида хавфсиз ва бевосита ҳаракатланиши мумкин, шу билан бирга, виза талаби амалда қолмоқда.

Маълумки, 2021-йилда фуқаролар ҳаракати вақтинча чекланган эди. Бу чеклов тадбиркорлик фаолиятига катта таъсир кўрсатиб, Афғонистонга боришни анча мураккаблаштирган. Мазори Шарифга етиб бориш учун тадбиркорлар Тожикистон орқали бир кунлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлган. Ҳозир эса бу муаммолар бартараф этилди — йўл қайта очилди, чекловлар бекор қилинди.

Афғонистонга экспорт салоҳияти охирги йилларда изчил ўсмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, йўлнинг тикланиши 2026-йилга бориб экспорт ҳажмини 2,5 млрд долларға етказиш имконини беради.

Давлат томонидан тадбиркорларнинг Афғонистон бозорига кириб боришини рағбатлантириш мақсадида қатор имтиёз ва қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилган, жумладан:

  • Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очган тадбиркорлар учун омборни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 100% қоплаб берилади.
  • Ўз маҳсулотларини Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш истагида бўлган корхоналарнинг реклама харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Афғонистон бугунги кунда 50 миллион истеъмолчига эга улкан ва юқори талабли бозор бўлиб, рақобат эса нисбатан паст. Бу эса ўз вақтида инфратузилма яратган ва бозорга эрта кирган тадбиркорлар учун катта устунлик беради.

Тадбиркорлар, янги очилган имкониятдан фойдаланиб, Афғонистон бозорида тижорат билан шугуланиш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун батафсил маълумотни +99878 150 60 06 рақами орқали олишингиз мумкун.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.