Букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 70га яқин Веб-Сайт Блокланди

Букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 70га яқин Веб-Сайт Блокланди

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра контент аҳоли, айниқса ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, қўмита қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи интернет сайтлар хавфни олдини олишни устувор вазифа сифатида белгилаган.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда реклама соҳасидаги қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш механизми йўлга қўйилган. Ҳуқуқбузарлик аниқланган заҳоти, қимор ўйинлари ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи веб-сайтларга нисбатан киришни чеклаш, яъни блоклаш чоралари қўлланилмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, жорий йил давомида ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар натижасида 86 та сайт тўғрисида тегишли назорат органига маълумот юборилган. Улардан 70 га яқини белгиланган тартибда расман блокланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни 46-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар рекламаси қатъиян тақиқланган. Интернетда бундай реклама тарқатилиши қонун бузилиши ҳисобланади ва тегишли тартибда чоралар кўрилади. Рақобат қўмитаси ушбу йўналишдаги мониторинг ишларини тизимли равишда давом эттиришини маълум қилди.

Мақсад — фуқароларни ноқонуний реклама таъсиридан ҳимоя қилиш ва интернетда соғлом ахборот муҳитини таъминлаш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.