Самарқандда 283,6 млн сўмлик парфюмерия буюмларини ўзлаштирган омбор мудири фош этилди

Самарқандда 283,6 млн сўмлик парфюмерия буюмларини ўзлаштирган омбор мудири фош этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоятида йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолатини аниқлади. Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида қонунбузарлик фош этилди.

Маълумотларга кўра, “F.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг Самарқанд филиали омбор мудири Д.С. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган товарларни шахсий манфаати йўлида ўзлаштириб келган. Унга ишониб топширилган 123 турдаги парфюмерия маҳсулотлари, жами 283,6 миллион сўмлик товар талон-торож қилингани аниқланган.

Текширув давомида омбор мудири маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сақлаш борасидаги ваколатларидан суистеъмол қилгани маълум бўлди. Натижада тадбиркорлик субъектига катта миқдорда моддий зарар етган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.