Тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Агентлик маълумотларига кўра, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириш масаласини ЕК йиғилишлари кун тартибига киритиш учун бажарилиши керак бўлган бир қатор шартларни белгилаб берди.
Учрашув якунида виза режимини соддалаштириш мақсадига тезда эришиш учун шунга ўхшаш мулоқотларни ўтказишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон ва ЕИ Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Ўша пайтда бу томонлар ўртасида қайта қабул қилиш ва визаларни соддалаштириш бўйича музокаралар учун эшик очгани таъкидланган эди.
ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар ноябрь ойида Gazeta’га берган интервьюсида келажакда виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланиши мумкинлигини айтганди.
У бу масаланинг олдинга силжиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланишига ва Ўзбекистон фуқароларининг ЕИ мамлакатларида виза қоидаларига риоя қилишига боғлиқлигини таъкидлади.
«Фуқаролар виза қоидалари ва қолиш муддатларига риоя қилса, кейинги қадамлар учун яхши замин яратади», — деб таъкидлаганди ўша пайтда элчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.