«Ўзбекистон EОИИ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев

«Ўзбекистон EОИИ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (EОИИ) билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган учрашувда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашди.

«Ўзбекистон EОИИ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев
ЕОИИ кузатувчи давлатлари раҳбарлари — Куба президенти Мигель Диас-Канель ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён иштирокчиларга видеомурожаат йўллади. Таклиф қилинган давлат вакили сифатида тадбирда Индонезия савдо вазири Буди Сантосо иштирок этди.

Ўзбекистон президенти нутқи аввалида глобал бозорларнинг тобора парчаланиб бораётгани, логистика занжирларининг мураккаблашаётгани ва инвестиция ресурсларини тақсимлашда устувор йўналишларнинг ўзгараётганини қайд этди.

Кузатувчи давлат мақомидаги ҳамкорликнинг сўнгги тўрт йилида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси қарийб икки баробар ошгани айтилди.

Евроосиё иқтисодий комиссияси билан савдо, саноат, молия, аграр саноат ва транспорт соҳаларида 40 га яқин аниқ тадбирларни ўз ичига олган уч йиллик режа амалга оширилаётгани таъкидланди. Қўшма шчи гуруҳ форматидаги бешинчи йиғилишни 2026 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Ўзбекистон EОИИ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев
Президент, шунингдек, ЕОИИнинг электрон савдони ривожлантириш, юк ташишни рақамлаштириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича тармоқ дастурларида иштирок этилаётганини айтди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида ахборот алмашиш тўғрисида битим тузиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарор қабул қилинди.

ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтириш


Савдо тўсиқларини бартараф этиш. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария меъёрлари борасидаги ёндашувларни яқинлаштириш мақсадида МДҲ ва EОИИ институтлари ўртасидаги мувофиқлаштиришни фаоллаштириш зарур деб ҳисоблайди.

Шунинг учун президент ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва талабларни бирхиллаштириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, сертификатлаш ва божхона маъмуриятчилигидаги тафовутлар билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида тариф ва нотариф тўсиқлар бўйича «Ўзбекистон — EОИИ» қўшма мувофиқлаштирувчи гуруҳини тузиш ҳақида сўз борди.

Саноат кооперациясини ривожлантириш. Машинасозлик, энергетика, агросаноат мажмуи, кимё ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар рўйхатини биргаликда шакллантириш зарурияти қайд этилди.

«Ўзбекистон EОИИ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистоннинг EТТБга қўшилиши муносабати билан шерикликнинг стратегик йўналишларини биргаликда белгилаб олиш ҳамда устувор инфратузилмавий ва «яшил» лойиҳаларни, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни қамраб олган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ экани айтилди.

«Ишончимиз комилки, банк нафақат молиялаштириш манбаи, балки интеграция лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш катализаторига айланиши мумкин», деди Шавкат Мирзиёев.

Рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик. Рақамли платформаларни, жумладан, электрон тижорат ва рақамли маркировкалашни ўзаро боғлаш бўйича ЕOИК билан «йўл харитаси»ни тайёрлаш таклиф этилди.

Ўзбекистон божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва юк ташишнинг «чоксиз» моделига ўтишни ҳам устувор вазифа сифатида кўрмоқда.

Мамлакат, шунингдек, ЕОИИнинг биотиббиёт, янги материаллар, агротехнологиялар, энергетика ва робототехника каби йўналишларни қамраб олувчи технологик платформаларига қўшилишдан манфаатдор.

Туризм. Бу соҳада интеграциялашган ахборот ресурсини шакллантиришга ҳам қўшилишга тайёрмиз, деди давлат раҳбари. Бундай ёндашув мамлакатлар туристик маҳсулотларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш имконини бериши айтилди.

Бирлашмага раислик Қозоғистонга ўтиши муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаевга муваффақият тиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.