Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасининг янги раиси бўлди

Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасининг янги раиси бўлди

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси ўзгарди.

Давлат раҳбари матбуот котибининг ёзишича, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Умид Шадиев қўмитага 2023 йил июлда ташкил этилганидан бери раҳбарлик қилиб келаётганди.

Унинг ўрнига Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Абдулазиз Аққулов 1985 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Ўзстандарт» агентлигида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2006−2017 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган.

2017−2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018−2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020−2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2021−2022 йилда туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2022 йилдан буён Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси сифатида ишлаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.