Аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестиция кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги статистикаси қандай?

Аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестиция кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги статистикаси қандай?

Миллий статистика қўмитаси аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар бўйича янги маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида мазкур йўналишдаги инвестициялар ҳажми 26 трлн сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга ошган. Бундай ўсишни аҳолининг қурилиш, уй-жой ва кичик бизнес лойиҳаларига қизиқиши ортиб бораётгани билан изоҳламоқда.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар ҳажми 3 трлн 497 млрд сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти (2 трлн 695,7 млрд сўм), Наманган вилояти (2 трлн 424,1 млрд сўм) ҳамда Хоразм вилояти (2 трлн 326,1 млрд сўм) жой олган.

Қолган ҳудудлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Республикаси – 1 трлн 267,5 млрд сўм
— Андижон вилояти – 1 трн 996,2 млрд сўм
— Қашқадарё вилояти – 1 трн 885,7 млрд сўм
— Навоий вилояти – 1 трн 705,7 млрд сўм
— Самарқанд вилояти – 1 трн 320,1 млрд сўм
— Сурхондарё вилояти – 1 трн 860,8 млрд сўм
— Фарғона вилояти – 1 трн 829 млрд сўм
— Тошкент шаҳри – 1 трн 995,1 млрд сўм
— Жиззах вилояти – 940 млрд сўм
— Сирдарё вилояти – 252,4 млрд сўм

Таҳлилларга кўра, аҳоли маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестициялар ҳудудларда иқтисодий фаолликни ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани ривожлантиришда муҳим омил бўлиб қолмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.