Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат 9 январь куни эрталабки соатларга қадар сақланиб қолиши кутилмоқда. Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида эса туман кун давомида ҳам давом этиши мумкин.
Айрим шаҳарларда кўриниш масофаси кескин пасайган. Хусусан, Бухоро, Қарши, Термиз, Тошкент, Наманган ва Андижон шаҳарларида кўриниш масофаси 50–100 метрни ташкил этмоқда. Қалин туман ва ҳаво инверсияси йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, тезликни чеклаш ва масофани сақлаш тавсия этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.