Cохта “HOFMANNS” товар белгисидан эҳтиёт бўлинг — Адлия вазирлиги

Cохта “HOFMANNS” товар белгисидан эҳтиёт бўлинг — Адлия вазирлиги


“HOFMANN” товар белгиси билан боғлиқ қоидабузарлик аниқланди

“HOFMANN” товар белгисига бўлган ҳуқуқлар бузилаётгани юзасидан “M.T.” МЧЖ томонидан берилган мурожаат адлия органлари томонидан кўриб чиқилди. Текширув жараёнида “HOFMANN” белгисига фонетик жиҳатдан ўхшаш бўлган “HOFFMANS” номли контрафакт маҳсулотлар “M.T.” МЧЖ томонидан савдога таклиф этилгани аниқлани тўғрисида Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълумот ўрнида қайд этилишича, амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгаришларга мувофиқ, ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ва бу орқали кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Аниқланган қоидабузарлик бўйича адлия органлари томонидан “M.T.” МЧЖга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 41 миллион 200 минг сўм жарима қўлланилди.

Адлия органлари тадбиркорлик субъектларини интеллектуал мулк объектларига нисбатан қонун талабларига қатъий риоя этишга чақириб, контрафакт маҳсулотлар муомаласига қарши назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.