Қайд этилишича, ишчи гуруҳлар 2025 йил сентябрь-декабрь ойларида 37 та республика даражасидаги тиббиёт марказлари ва клиникалар фаолиятини комплекс ўрганиб, қатор ташкилий ва бошқарув камчиликларини аниқлаган.
Уларни бартараф этиш учун 27 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

2021 йилда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)» лойиҳаси доирасида марказнинг янги мажмуаси ва унинг 13 та филиали учун жами 61 млн долларлик 119 турдаги тиббий ускуналар харид қилинган. Яна 5,6 млн доллар ҳисобига қўшимча 5 турдаги ускуналар харид қилиниши назарда тутилган.
Бунга қўшимча равишда жалб қилинадиган 10 млн доллар ҳисобидан марказ учун 80 турдаги 1027 дона тиббий жиҳозлар, шунингдек, радиофармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган циклотрон ва радиосинтез лабораториясини харид қилиш таклиф этилди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев бешта тиббиёт марказига хорижий профессионал менежерларни жалб қилиш ёки уларни бошқаришни хорижий клиникаларга ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказишни буюрган эди. Турк мутахассислари ишлайдиган Республика Онкология ва радиология маркази амалиёти муваффақиятли мисол сифатида келтирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.