«4+4» механизми икки давлат ўртасида хавфсизлик, ҳарбий ҳамкорлик, разведка ва ташқи сиёсат соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун платформа ҳисобланади, дейилади «Дунё» АА хабарида.

«Барчамизни ягона мақсад бирлаштиради — халқларимиз ҳаётини янада яхшилаш ва биз ушбу мақсадга содиқмиз», — деди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун томонлар яқин истиқболга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.
Эртасига, 21 январь куни Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Ҳакан Фидан Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг 4-йиғилишини ўтказди.
Томонлар савдо, инвестиция, энергетика, хавфсизлик, мудофаа саноати, маданият, таълим ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Улар, шунингдек, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасидаги транспорт ва энергетика соҳасидаги лойиҳалар, жумладан, Транскаспий йўлаги ва Боку — Тбилиси — Карс темирйўл линиясининг аҳамиятини таъкидлади.
Вазирлар Афғонистон, Ғазо, Украина ва Сурия каби минтақавий ва халқаро масалаларга ҳам тўхталди.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида Анқарада бўлиб ўтиши режалаштирилаётган олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.