Вазир элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
«Учрашув чоғида савдо, инвестициялар, энергетика ҳамда маданий алмашинув йўналишларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги устувор йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилдик», — деб ёзди ТИВ раҳбари.
Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед ушбу лавозимда Юсуф Ал-Утайбий ўрнини эгаллади. У Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини 2021 йил ноябрида бошлаб, 2025 йил декабрида якунлаган эди.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонига фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида Нодиржон Турғунов фаолият юритмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.