Маълум бўлишича, ушбу шахс Ургут туманидаги “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага олиб, у ерда “ҳужра” ташкил этган. Мазкур шахс махсус диний маълумотга эга бўлмагани ва тегишли рухсатномаси мавжуд эмаслигига қарамасдан, моддий манфаатдорлик эвазига 2011–2016 йилларда туғилган 7 нафар ўғил болага ноқонуний диний сабоқ бериб келган.
Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми — диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ота-оналарни огоҳликка чақириб, фарзандларнинг таълим-тарбиясида қонунийлик ва хавфсизликка алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидламоқда. Диний ўқуви ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган шахсларга болаларни ишониб топшириш уларнинг келажагига жиддий хавф солиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.