Мирзиёев ва Жапаров телефон орқали “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича мулоқот қилишди

Мирзиёев ва Жапаров телефон орқали “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича мулоқот қилишди


10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар товар айирбошлаш суръати барқарор сақланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Саноат кооперацияси доирасида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунингдек, йирик инфратузилмавий ташаббуслар, жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича ишлар давом эттирилаётгани айтилди.

Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, яқинда бўлиб ўтадиган икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.