25 февраль ҳолатига кўра, компаниянинг ягона таъсисчиси сифатида Муйдинжон Ғофуров кўрсатилган, ҳолбуки бундан бир кун олдин мулкдор сифатида Бозоров қайд этилган эди.
Очиқ реестр маълумотларига кўра, Ғофуров шунингдек уй-жой ва нотурар жой қурилиши, ишлаб чиқариш ҳамда кўнгилочар индустрия соҳаларидаги қатор бизнес лойиҳаларида иштирок этади. Компания раҳбари Шавкат Турдалиев эса турли соҳалардаги бир нечта корхоналар билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Фарғонадаги болалар боғчаларининг 62 нафар тарбияланувчиси озиқ-овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган эди. Уч нафар бола реанимация бўлимида бўлган, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Текширув давомида озиқ-овқат етказиб берувчини танлаш тартиби давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган ҳолда ўтказилгани аниқланган.
Garden Catering Trade 2024 йилда шаҳар болалар боғчаларига озиқ-овқат етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритган. Ўтказилган текширув маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермаслигини кўрсатганига қарамай, компания 100 миллиард сўмдан ортиқ суммада шартномалар тузишда давом этган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.