28 февраль куни олтита сайёрадан иборат парадни кузатиш мумкин

28 февраль куни олтита сайёрадан иборат парадни кузатиш мумкин

28 февраль куни Қуёш ботгандан сўнг осмонда олтита сайёра иштирокидаги парад кузатилади. Унда Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер иштирок этади.

Сайёралар осмоннинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашади ва юртимизнинг барча ҳудудларидан кузатиш мумкин. Меркурий, Венера, Сатурн ва Юпитерни оддий кўз билан кўриш мумкин, Нептун ва Уранни эса телескоп ёки бинокл орқали кузатиш мумкин.

Сайёралар паради — икки ёки ундан ортиқ сайёралар бир чизиққа яқин жойлашадиган ноёб астрономик ҳодиса ҳисобланади. Катта парадлар одатда 18–20 йилда бир марта содир бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.