Маълумотларга кўра, у вояга етмаган, 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилган. Оғир аҳволда шифохонага етказилган ходим уч кун давомида шифокорлар назоратида бўлганига қарамасдан вафот этди.
Марҳум 2022 йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан ота-онаси, рафиқаси ва уч нафар фарзанди қолди.
Ички ишлар органлари раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.