Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов Фарғона вилоятига ташриф буюриб, минтақада туризм соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Ташриф давомида туристик инфратузилмани ривожлантиришга, янги туристик маршрутлар яратишга, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдим этилди.
Қўмита раисига Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Аҳмедов ҳамроҳлик қилди. У минтақада амалга оширилаётган қурилиш лойиҳалари, замонавий меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари барпо этилиши, шунингдек, зиёрат туризмини ривожлантириш чоралари ҳақида маълумот берди.
Ташриф якунида масъул шахсларга янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш бўйича аниқ топшириқлар ва тавсиялар берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.