Тошкентда иситиш мавсуми 24-мартадан якунланади

Тошкентда иситиш мавсуми 24-мартадан якунланади

Тошкент шаҳрида барқарор илиқ об-ҳаво кузатилаётгани муносабати билан марказлаштирилган иситиш мавсумини якунлаш бошланмоқда.

Маълум қилинишича, иситишни ўчириш 24 мартдан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилади. Бу ёндашув биноларда ҳароратнинг кескин ўзгаришини олдини олиш ва муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, байрам кунларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иссиқлик таъминоти қисман сақлаб турилиши режалаштирилган.

Мутахассислар таъкидлашича, мавсумни босқичма-босқич якунлаш коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.