Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ташкил этилиши режалаштирилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Хусусан, сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кучайтириш, саноат кооперацияси ва транспорт боғлиқлигини оширишга эътибор қаратилади.
Шу билан бирга, сув ва энергетика хавфсизлиги, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлади. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиши кутилмоқда.
Ташриф якунида қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.