Лойиҳага кўра, банклар орқали нақд валюта харид қилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган амалдаги 100 АҚШ доллари миқдоридаги лимитни 500 АҚШ долларигача ошириш режалаштирилган.
Мазкур ўзгариш қабул қилинган тақдирда, фуқаролар эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини паспорт тақдим этмасдан сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Айни пайтда амалдаги тартибга мувофиқ, 100 доллардан ортиқ миқдорда валюта харид қилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади. Янги таклиф ушбу жараённи соддалаштириш ва аҳоли учун қулайликларни оширишга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.