Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди

Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди

Аввалроқ мамлакатимиз ахборот маконида йилнинг энг йирик таълимий-амалий воқеаларидан бири — бутун республика миқёсида ўтказиладиган “Media haftalik” лойиҳаси ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 30 март куни ушбу ҳафталик Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

Оролбўйи ҳудудида старт олган дастлабки ҳафталик доирасида қатнашчилар замонавий медиа муҳитидаги долзарб масалалар бўйича кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлади.

Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Машғулотлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ҳар бир касбий йўналиш кесимида чуқурлаштирилган ва ихтисослашган билимларни бериш мақсадида ўқув-семинарлар сессияларга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Дастур контент яратиш, матнли ва визуал форматлар ҳамда жанрлардан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги, стратегик коммуникация, медиа менежмент, SMM ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланиш каби қатор муҳим мавзуларни қамраб олган.

Тренинг ва маҳорат дарслари давомида иштирокчилар нафақат назарий билимларни, балки реал кейслар асосида ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш ва янги ёндашувларни шакллантириш имкониятига эга бўлади.

Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Тадбирда илғор экспертлар, амалий журналистлар, муҳаррирлар, продюсерлар ҳамда соҳанинг бошқа мутахассислари спикер сифатида иштирок этмоқда. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, замонавий медиа ривожининг устувор йўналишлари бўйича амалий тавсиялар беради.

“Media haftalik”нинг муҳим жиҳати — иштирокчиларга алоҳида эътибор қаратилганидир. Тадбир давомида ўнлаб интервьюлар, очиқ мулоқотлар ва фикр алмашинувлар ташкил этилиб, иштирокчилар медиа соҳасидаги муаммолар, кутилган натижалар ва эришилган ютуқлар ҳақида ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлади. Бу эса лойиҳа самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Қорақалпоғистонда “Media haftalik” бошланди
Ҳафталик доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича махсус сессиялар ташкил этилган:
• босма ва интернет нашрлари журналистлари
• тележурналистлар ва операторлар
• давлат органлари матбуот котиблари
• блогерлар ва контент яратувчилар
• мобилографлар ва SMM мутахассислари

Шунингдек, давлат органларининг очиқлиги, жамоатчилик билан самарали мулоқот ўрнатиш ҳамда ахборот сиёсатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳафталик якунида Медиа форум ўтказилиб, унда тадбир натижалари сарҳисоб қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.