14 та “яшил” техникум очилади

14 та “яшил” техникум очилади

Ўзбекистонда экологик муаммоларга профессионал ечим топиш мақсадида янги таълим тизими жорий этилмоқда. Давлат раҳбари қарорига мувофиқ, 2026–2027 йиллар давомида республика бўйлаб 14 та “яшил” техникум ташкил этилади.

Мазкур ўқув муассасаларида 2030 йилга қадар 10 минг нафар замонавий экологик мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилган. Лойиҳа атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳалари учун кадрлар захирасини шакллантиришга қаратилган.

Техникумларда таълим жараёни амалиётга йўналтирилган бўлиб, ўқув дастурларида амалий машғулотлар улуши 80 фоизгача етказилади. Ўқувчилар табиат қўриқхоналари, ўрмон хўжаликлари ва ботаника боғларида малака оширади.

Шунингдек, энг иқтидорли талабалар учун Экостипендия жорий қилиниб, уларга ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенг стипендия тўланади.

Яна бир муҳим жиҳат — инглиз тилини юқори даражада (B2) билган ва яхши ўзлаштирган битирувчилар Green Universityда таълимни иккинчи босқичдан давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.