1-майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 куни «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ташкил этилади

1-майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 куни «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ташкил этилади

Ташаббус доирасида йил охиригача Тошкентдаги барча автомобилларга эко-стикерлар берилади ва шаҳар ҳаво ифлосланиш даражасини назорат қилиш учун «қизил», «сариқ» ва «яшил» зоналарга бўлинади.

Шунингдек, велосипед инфратузилмасини ривожлантириш, йирик транспорт воситалари ҳаракатини «пик» соатларда чеклаш ва жамоат транспортини модернизация қилиш режалаштирилган. Бу жараёнда экологик тоза воситаларга устуворлик берилади, жумладан электробуслар ва янги автобуслар харид қилиниб, шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ушбу чора-тадбирлар «Тоза ҳаво» лойиҳаси доирасида амалга оширилиб, экологияни яхшилаш ва шаҳар мобиллигини оширишга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.