Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашув ўтказди.

Маълум қилинишича, мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Учрашув самимий ва очиқ руҳда ўтиб, томонлар мазмунли ва конструктив мулоқотни юқори баҳолаган.

Саида Мирзиёева Америка томонига илиқ қабул ва юксак меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган. Шу билан бирга, у яқин кунларда Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувлар самарали ўтишига ишонч билдирган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.