Олимпия чемпионкаси Диёра Келдиёрова катта спортга қайтмоқда

Олимпия чемпионкаси Диёра Келдиёрова катта спортга қайтмоқда

Париж–2024 ёзги Олимпия ўйинлари дзюдо бўйича чемпионкаси Диёра Келдиёрова қарийб икки йиллик танаффусдан сўнг машғулотларни қайта бошлади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Айни пайтда спортчи якка тартибда шуғулланмоқда. Унинг таъкидлашича, узоқ танаффусдан кейин дарҳол жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларига қўшилиш қийин. Келдиёрова ҳозирча қайси мусобақада илк бор иштирок этишини аниқ айта олмаслигини билдирди, бироқ спорт формасини тиклай олса, Осиё ўйинлари ёки кейинги мусобақалардан бирида қатнашиши мумкин.

Париж Олимпиадасидан сўнг спортчи она бўлди ва спорт фаолиятини давом эттириш учун катта спортга қайтмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.