Янги қоидаларга кўра, препаратлар самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар маълумотлари асосида текширилади. Экспертизани мустақил мутахассислардан шакллантирилган комиссиялар амалга оширади.
Баҳолаш натижаларига кўра, дори воситалари халқаро нашрлардаги тасдиқлар мавжудлигига қараб уч тоифага ажратилади: самарадорлиги исботланган, исботланмаган ва ўрганилмаган.
Экспертиза натижалари очиқ бўлади: улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази сайтида жойлаштирилади.
Янги тартиб дори воситалари сифатини оширишга ҳамда уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.