Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилади.
Томонлар икки мамлакат парламентларининг Ўзбекистон—Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги фаол ролини мамнуният билан қайд этдилар. Парламентларнинг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик комиссияси йиғилишларини мунтазам ўтказиш, шунингдек МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасида самарали ҳамкорлик муҳимлиги таъкидланди.
Суҳбат якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги яқин ва ўзаро манфаатли парламентлараро мулоқотни янада ривожлантиришга содиқлигини тасдиқлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.