Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди

Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди

Самарқанд шаҳрида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур образи саҳнада” номли Республика театр фестивали старт олди. Мазкур маданий тадбир 11–13 апрель кунлари давомида ўтказилмоқда.

Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Фестиваль доирасида “Амир Темур ва Темурийлар даври либослари” кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда тарихий даврга хос саҳнавий либослар намойиш қилинмоқда.

Тадбирда мамлакатимизнинг 25 та театри иштирок этмоқда. Шундан 7 та театр ўз спектакллари билан қатнашиб, жумладан, “Оқсарой”, “Соҳибқирон”, “Темурбекнинг болалиги” ҳамда “Амир Темур ёхуд адолат қиличи” каби асарлар саҳналаштирилмоқда.

Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Фестивалнинг биринчи куни Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг “Оқсарой” спектакли билан бошланди. Шундан сўнг Бибихоним мадрасаси ҳудудидан Регистон майдони орқали Самарқанд мусиқали драма театри биносигача “Темурийлар даври либослари” мавзусида тантанали юриш ташкил этилди.

Фестиваль очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар Темурийлар даври миллий тарихнинг юксак босқичи эканини таъкидлаб, бу меросни замонавий ислоҳотлар билан уйғун равишда давом эттириш муҳимлигини қайд этди.

Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Расмий очилишдан сўнг Самарқанд вилояти рус драма театри саҳнасида Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг “Афсуссиз ҳаёт” спектакли, шунингдек, Самарқанд мусиқали драма театрида Каттақўрғон шаҳар драма театрининг “Соҳибқирон” асари намойиш этилди.
Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди
Уч кун давом этадиган фестиваль доирасида “Темурийлар даври либослари” йўналишида алоҳида танлов ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Якунларига кўра, турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланади.

Мазкур нуфузли маданий тадбир Шавкат Мирзиёев қарори асосида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш доирасида ташкил этилган. Мутахассислар фикрича, фестиваль миллий тарихни тарғиб этиш ва театр санъатини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Самарқандда “Амир Темур образи саҳнада” фестивали бошланди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.