Айримлар учун бу камера билан ишлашдаги илк тажриба бўлса, бошқалар учун ўз контенти ва аудиторияга ёндашувини қайта кўриб чиқиш имконияти бўлди. Кимдир тақдимот услубини ўзгартирди, яна кимдир янги инструмент ва форматларни кашф этди. Энг муҳими, иштирокчилар нафақат билим, балки амалда қўллашга тайёр кўникмалар билан қайтишди.
Медиа ҳафталиги оддий тренинглар тўплами эмас, балки тўлиқ медиа муҳитга шўнғиш бўлди. Бу ерда контент яратиш фақат техника ва креатив эмас, балки масъулият, таъсир ва кенгроқ фикрлашни талаб қилиши аниқ кўрсатилди.
Таъкидлаш жоизки, келаси ҳафтадан “Медиа ҳафталиги” лойиҳаси Сурхондарё вилоятида давом этади ва унга янги иштирокчилар қўшилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.