1 миллиард сўм аёллар ғоялари учун: Тошкентда йирик грант дастури ғолиблари эълон қилинди

1 миллиард сўм аёллар ғоялари учун: Тошкентда йирик грант дастури ғолиблари эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик грант дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ташаббус Uzum ва Hamroh ҳамкорлигида амалга оширилди.

Тадбир давлат, бизнес ва эксперт доираларини бир майдонда жамлаб, амалий мулоқот ва янги имкониятлар платформасига айланди. Унда Зулайхо Маҳкамова, Дилфуза Нурматова ҳамда Светлана Хе иштирок этиб, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва янги имкониятлар ҳақида фикр билдирдилар.

Дастур доирасида 20 нафар ғолиб аёл тадбиркор аниқланди. Умумий 1 миллиард сўмлик грант маблағлари учта йўналиш — менторлик, ахборот технологиялари ва “яшил” энергетика соҳалари бўйича тақсимланди.

Танловга тақдим этилган лойиҳалар технологик ечимлардан тортиб маҳаллий ишлаб чиқариш ва таълим ташаббусларигача бўлган кенг қамровли соҳаларни ўз ичига олди. Бу эса дастурнинг нафақат молиявий, балки инновацион ва ижтимоий аҳамияти юқори эканини кўрсатди.

Маросим давомида ғолибалар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, бизнесни йўлга қўйиш жараёнидаги қийинчиликлар, қабул қилинган қарорлар ва шахсий ривожланиш йўли ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, ташкил этилган кўргазмада иштирокчиларнинг маҳсулотлари ва лойиҳалари намойиш этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.