Маълум қилинишича, Муҳаммадюсуф Фахриддинов АҚШдаги Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналиши бўйича бакалавриатнинг 4-босқич талабаси бўлган. У жамғарманинг истиқболли ва намунавий стипендиатларидан бири сифатида эътироф этилган.
У ўзининг юқори тайёргарлиги, мақсадга интилиши ҳамда танлаган соҳасига бўлган садоқати билан ажралиб тургани таъкидланмоқда.
Ҳозирги вақтда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик идоралари билан ҳамкорликда воқеа юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, марҳумнинг жасадини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар жамғарма назоратида экани маълум қилинган.
Жамғарма томонидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.