Ёмғирлар, момақалдироқ ва шамол кучайиши: 1 май учун об-ҳаво прогнози

Ёмғирлар, момақалдироқ ва шамол кучайиши: 1 май учун об-ҳаво прогнози

1 май куни Ўзбекистон бўйлаб айрим ҳудудларда ёғингарчилик ва шамол кучайиши билан ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 м/с гача кучайиши эҳтимол. Ҳарорат кечаси 17–19°, кундузи 28–30° атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, аммо шамол 13–18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанғ кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17°, кундузи 20–25° ни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилади, шамол 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 20–25° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 25–30° атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво, ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат 24–29° ни ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғирлар бўлиши мумкин, кундузи ҳарорат 25–30° гача етади.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёмғир ва момақалдироқ билан бирга сел-паводок ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 7–12°, кундузи 17–22° бўлади.

Синоптиклар 30 апрелдан 4 майгача тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел-паводок хавфи сақланиб қолишини таъкидламоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.