Тадбирда Биринчи хоним Зироат Мирзиёева иштирок этиб, тақдим этилган ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий ёндашувлар билан танишди.
Фестиваль давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирди. Иштирокчилар ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва ногиронлиги бўлган шахслар имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги ташаббусларини намойиш этди.
Тадбир мамлакатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш ва тажриба алмашиш майдонига айланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.