Фуқароларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва Швециянинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Томонлар шахсни аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда хавфсиз транспортировкани таъминлаш билан боғлиқ барча зарур тартиб-таомилларни тезкор мувофиқлаштирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон миграция масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан доимий асосда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, хориждаги мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.